Жамият | 11:20 / 06.03.2019
23503
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Тошкентда автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 18-автобус саройи тасарруфидаги 27-сонли, “Чорсу савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида қатновчи “Исузу” русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

Натижада, “Нурафшон” кўчасида ҳаракатланаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. 

Билдирилишича, икки киши енгил даражада жароҳатланган. 

Ҳозирги вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид