Ўзбекистон сув омборларида сув захираси камайгани ростми?
Ўтган йили ёзда юртимизда кузатилган сув танқислиги билан боғлиқ мураккаб вазият қишлоқ хўжалиги соҳасида айрим муаммоларни юзага келтирган эди, деб ёзади ЎзА.
Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган Чорбоғ, Тошкент ва Оҳангарон сув омборларидаги сув захираси 2017 йилга нисбатан 7 фоизга камайиб, қарийб 400 минг гектар суғориладиган майдондаги экинларни суғоришда ўзига хос қийинчиликлар туғдирганди. Хўш, бу йил аҳвол қандай? Сув омборларида қанча сув захираси мавжуд?
Вилоят сув хўжалиги бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кун ҳолати бўйича мазкур сув омборларидаги сув захираси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган. Хусусан, айни пайтда Чорбоғ сув омборида 512,5, Тошкент сув омборида 161,47 ва Оҳангарон сув омборида 79,05 миллион метр куб сув захираси мавжуд бўлиб, сув омборларидаги сув захираси 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 135 миллион метр кубга камайган.
Ушбу статистик маълумотлар соҳа мутасаддилари зиммасига қўшимча масъулият юклаши табиий. Лекин бу йил тоғларга қор ўтган йилгига нисбатан анча кўп тушгани, қолаверса, баҳорги ёғинли кунлар ҳали олдинда экани ҳисобга олинса, эҳтиёж ортадиган ёз ойларида сув билан боғлиқ муаммолар бўлмайди, дейиш мумкин.
Мавзуга оид
11:32 / 04.01.2025
Еврокомиссар: Евроиттифоқ кескин сув танқислигидан азият чекмоқда
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
08:48 / 08.11.2024