18:24 / 28.03.2019
6431

“Бинокор” хоккей бўйича халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди

Фото: xc-binokor.uz

28 март куни Бишкек мэрининг хоккей бўйича 2019 йилги кубоги турнири доирасида “Бинокор” (Тошкент, Ўзбекистон) ҳамда “СДЮШОР-2” (Бишкек, Қирғизистон) хоккей клублари ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. 

Ўзбекистоннинг ўспиринлар жамоаси майдон эгаларига 4:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, шарафли иккинчи ўринни эгаллашди. “Бинокор” хоккей клуби сайтида шу ҳақида хабар берилди

Бундан олдин, 26 март куни “Бинокор” ХК АҚШнинг “Select” ХК билан кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа жамоа финалга йўлланма олганди. 

“Биз Сизлар билан фахрланамиз, ёш хоккейчиларимиз!”, - дейилади клуб сайтида. 

Фото: xc-binokor.uz
Top