Спорт | 13:30 / 19.03.2023
31645
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлар жамоаси — хоккей бўйича Осиё ва Океания чемпиони

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Фото: МОҚ

Ўзбекистон U18 жамоаси барча 5та ўйинда ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритди. 

Ўзбекистон ёшлари Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва БААни (8:1) мағлуб этишди.

Тўпурарлар пойгасида жамоа сардори Жасур Рустамхонов пешқадам бўлди. У 5та баҳсда ўз ҳисобига 26 очкони (14 гол ва 12 голли узатма) ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон хоккей федерацияси учун яна бир эътиборли янгилик содир бўлди. Давид Прокофевдан кейин 19 ёшли Сергей Ермаков ҳам халқаро тоифадаги ҳакамга айланди. Айнан Мўғулистонда бўлиб ўтган чемпионатда IIHF ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Жоэл Ҳанссон ЎХФ ҳакамлик бўлими бошлиғи Владислав Киселевга Ермаковнинг лицензиясини топширди.

Ўзбекистон хоккей федерацияси мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсадлари мамлакатда хоккейни ривожлантириш ва оммалаштиришдан иборат. Қилинаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Мавзуга оид