12:43 / 11.04.2019
9751

ТИВ: Сахалинда ҳалок бўлган мигрант ўзбекистонлик эмас

Жанубий-Сахалинск/Фото: parkon.ru.net

55 ёшли ишчи, Ўзбекистон фуқароси, 10 апрель куни Жанубий-Сахалинскдаги сув комплексига эга меҳмонхона қурилиш майдончасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Воқеа ҳақида маълумот РФ Тергов қўмитасининг Сахалин области бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати томонидан тарқатилган.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Россиянинг Сахалин вилоятидаги қурилиш майдонида вафот этган ишчи мамлакатимиз фуқароси эмас.

«Мазкур факт Жанубий-Сахалинск шаҳри тергов органлари вакили томонидан тасдиқланган ҳамда ОАВларда тарқалган расмий хабарда техник хатога йўл қўйилгани маълум қилинган», - дейилади хабарда.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси Чеченистонда қулликдан озод этилганди.

Top