18:10 / 06.06.2019
36221

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2019 йил 30 майдан Жамшид Абдусаламович Абдусаламов вилоят ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Жамшид Абдусаломов 2018 йилнинг сентябридан буён «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

24 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори билан Ўзбекистонда ҳокимларнинг ўринбосарлари сони яна биттага кўпайган ва вилоят ҳокими ўринбосарлари вилоятнинг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ҳисобланиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Ғуломжон Иномович Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Top