МН370 рейси ҳалокатини экипаж сардори уюштиргани маълум қилинди
Malaysia Airlines авиакомпаниясининг 2014 йил мартида ғойиб бўлган Boeing 777 самолётининг ҳалокати экипаж сардори Заҳари Аҳмад Шоҳ томонидан уюштирилган. Бу ҳақда The Atlantic нашрида чоп этилган мақолада айтилган.
Нашр версиясига кўра, MH370 рейси сардори иккинчи учувчи – ўзининг 27 ёшли шеригини кабинага қўймай, бортида 238 киши бўлган самолётни атайин қулатган.
57 ёшли Шоҳ самолётни йўқ қилишдан олдин уни йўналишидан оғдириб, 12 минг метр баландликда салоннинг герметиклигини бузган. Бунинг оқибатида йўловчилар самолёт қулагани тахмин қилинаётган жой – Ҳинд океанига ғарқ бўлишидан олдин бўғилиб бўлганлар.
Мақола муаллифининг таъкидлашича, Аҳмад Шоҳ ҳалокатни пухталик билан режалаштирган. У ўша вақтда ёмон руҳий ҳолатда ва тушкунликда бўлган. Унинг ўз рафиқаси билан муносабатлари таранг ҳолда бўлган, ишида стюардессалар билан дон олишиб юрган. Унинг иложсизлиги фожиага олиб келгани бўлиши мумкин.
“Бу мен таниган одам билан юз берганига кўниш қийин. Бироқ бу ҳақиқатдир”, деб айтган Шоҳнинг ошнаси.
Куала-Лумпурдан Пекинга рейсни амалга оширган самолёт 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлар экранидан йўқолиб қолганди. Самолёт бўлаклари ва қулаган жойи ҳанузгача топилмаган.
Мавзуга оид
07:50 / 30.12.2024
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
22:40 / 28.12.2024
Оқтовда қулаган самолёт ягона ҳодиса эмас – Embraer E190 билан содир бўлган ҳалокатлар
18:57 / 04.12.2024
Анталяда ёнган Superjet: инқирозга юз тутган Россия авиасаноати
14:11 / 29.11.2024