Жаҳон | 19:10 / 19.09.2019
13796
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик эркакнинг бошидан 10 сантиметрлик шох олиб ташланди

74 ёшли ҳиндистонлик Шям Лал Ядавнинг бошидан пешонасидан юқорироқда ўсиб чиққан 10 сантиметрлик шох олиб ташланди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди. 

Эркак шох пайдо бўлганда уни сочлари орасига яшириб юрган, бироқ ўсимта катталашиб, 10 смга етган. Охир-оқибат эркак шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Эркакнинг таъкидлашича, ўсимта 5 йил аввал бошидан жароҳат олгандан кейин пайдо бўлган.

“Шифокорлар ўсимтани олиб ташлашди. Кейинроқ у ўрганилиб, шох инсон сочи ва тирноқларида мавжуд бўлган кератин моддасидан ташкил топгани аниқланган”, дейилган хабарда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, ўсимта яхши сифатли бўлган, бироқ улар унинг пайдо бўлиши сабабини аниқлай олишмаган.

Мавзуга оид