20:44 / 09.01.2020
0
14724

ОАВ: Шаҳзода Ҳарри ва Меган Елизавета II’ни ранжитди

Daniel Leal-Olivas / pool / AFP / Scanpix / LETA

Буюк Британия шаҳзодаси шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик хонадонининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилиши Британия жамоатчилигида кенг муҳокама қилинмоқда.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, қиролича Елизавета II уларнинг огоҳлантирмасдан бундай қарорга келганидан «қайғуга тушган ва ранжиган». The Daily Mail эса қиролича ҳатто «ғазаблангани» ҳақида ёзмоқда.

Қиролича матбуот хизмати ҳозирча 8 январь оқшомида берилган қисқача баёнот билан чекланди. «Биз уларнинг бошқа ёндашув истагини тушунамиз, аммо бу вақт талаб қиладиган мураккаб масаладир», — дейилади Елизавета II номидан айтилган баёнотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top