Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби очиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар дастури;
Давлат ўк-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлигининг зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича буюртманомаси олинган кундан эътиборан олти ой муддатда Давлат ўқ-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш дастурида назарда тутилган моддий-техника воситалари етказиб берилишини таъминлайди.
Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур хоналар ажратади, уларни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Қарорнинг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми 2020 йил 1 июндан кучга киради.
Давлат ўқ-гильзотекасннн юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Давлат ўқ-гильзотекаси Ички ишлар вазирлиги томонидан юритилади.
Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази Давлат ўқ-гильзотекасини юритишни амалга оширади.
Қуйидагилар Давлат ўқ-гильзотекасини юритишнинг мақсади ҳисобланади:
ўғирланган сойли стволли ўқотар қуролни қидириш;
бир неча жиноятларни содир этишда битта ёки шу нусхадаги сойли стволли ўқотар қурол ишлатилганлиги ҳолатларини аниқлаш;
жиноятни содир этишда фуқаровий ва хизмат, аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қуролдан фойдаланилганлиги ҳолатини аниқлаш.
Низом қоидалари жанговар ўқотар қуролларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси калибри 11,56 мм.дан ортиқ бўлмаган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлардан шакллантирилади.
Қуйидагилар Давлат ўқ-гильзотекасида текширишдан ўтказилиши шарт:
аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қурол;
сойли стволлари алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли;
комбинацияланган ов қуроли;
ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган, сойли стволли ўқотар қурол излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар;
фуқаровий ва хизмат, шунингдек, “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган сойли стволли жанговар ўқотар қуролнинг алоҳида турларидан назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар.
Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича қуйидагиларнинг текширилиши мажбурий ҳисобланмайди:
отиш учун мослаштирилмаган барча турдаги сойли стволли ўқув ўқотар қуроли;
қониқарли сифатдаги экспериментал отилган ўқ ва гильзаларни олиш учун синган (бузилган) деталларни алмаштиришни ёки мавжуд бўлмаган деталларни бутлаш имкони бўлмаган, шунингдек, қуролнинг из ҳосил қилувчи қисм ва деталлари тўлиқ занглаган носоз сойли стволли ўқотар қурол.
Сойли стволли ўқотар қуролни Давлат ўқ-гильзотекасн бўйича текшириш учун яроқсизлиги ҳақидаги хулоса Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан берилади.
Давлат ўқ-гильзотекаси ҳисоби хорижий давлатлар ўқ-гильзотекаси бўйича текширишларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда умумдавлат даражасида юритилади.
Эксперт-криминалистика бош маркази хорижий мамлакатлар ваколатли органларининг тегишли сўровларига асосан Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширишларни ўтказиши мумкин.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг сўрови асосида Эксперт-криминалистика бош маркази ўқ ва гильзаларни хорижий мамлакатлар ўқ-гильзотекаси бўйича текширишни ташкил этади.
Давлат ўқ-гильзотекаси ҳисобини юритиш қўшимча равишда автоматлаштирилган баллистик идентификация тизими ёрдамида амалга оширилади. Автоматлаштирилган баллистик идентификация тизимидан фойдаланиш Низомда белгиланган тартибда ва автоматлаштирилган баллистик идентификация тизимининг фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси криминалистик ва қайдлов ўқ-гильзотекаси шаклларида юритилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган сойли стволли ўқотар қурол излари тушган ўқ, гильза ва патронлар криминалистик ўқ-гильзотекага ҳисобга қўйиш учун юборилиши шарт.
Криминалистик ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйилганда ва у бўйича текширилганда йиғим ундирилмайди.
Қайдлов ўк-гильзотекасига фуқаровий ва хизмат қуроллари, сойли стволи алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли, комбинацияланган ов қуроли, шунингдек, “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган калибри 11,56 мм.дан ортиқ бўлмаган сойли стволли жанговар қуролнинг алоҳида турлари, назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар ҳисобга қўйилади.
Фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳар бири назорат тартибида отилганида базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Эксперт-криминалистика бош марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Тўпланган маблағ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, шу жумладан, криминалистик лабораторияларнинг сарфлаш материаллари, ускуналари, жиҳозларини сотиб олишга, шунингдек, ушбу лабораторияларга бириктирилган ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024