Ўзбекистон | 19:05 / 10.04.2020
12524
1 дақиқада ўқилади
Навоий вилояти ППХга янги бошлиқ тайинланди
Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.
Ички ишлар вазирининг 10 апрелдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан подполковник Юнус Бекпўлатович Эшмуратов Навоий вилояти ППХ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Юнус Эшмуратов 2017 йилнинг апрелидан буён Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг аввалги раҳбари подполковник Шерзод Шокирович Ибрагимов 2020 йилнинг февралида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024