Ўзбекистон | 11:43 / 07.05.2020
17373
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга келди

6 май куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кейинчалик Қозоғистон ҳудудини сув босиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Бу ҳақда Сирдарё ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қозоғистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев кутиб олган.

Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Қозоғистондаги Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Сирдарё вилояти ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, кўмак масалалари ҳамда аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид