Жаҳон | 01:49 / 22.05.2020
7876
1 дақиқада ўқилади
АҚШда ишсизлар сони 40 млнга яқинлашди
АҚШда ўтган ҳафта давомида яна 2,4 млн киши ишсизлик нафақаси олиш бўйича мурожаат қилди. Умумий ҳисобда мамлакатда коронавирус эпидемияси сабабли ишсиз қолганлар сони 39 млн кишидан ошди.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. Яна 2,2 млн киши ўзини ўзи банд қилганлар, пудратчилар ва ишчилар учун мўлжалланган янги федерал дастур бўйича ёрдам сўраган. Улар биринчи марта ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Аввалроқ АҚШда ярим аср ичида рекорд даражада ишсизлик кузатилаётгани маълум қилинганди.