АҚШ Халқаро жиноят суди ходимларига қарши санкциялар киритди
АҚШ маъмурияти Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондаги жиноятларини тергов қилаётган Фату Бенсудага қарши санкциялар киритди.
АҚШ, шунингдек, суднинг юрисдикция, комплементарлик ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи Факисо Мочочокони ҳам “қора рўйхат”га киритган.
Санкциялар суднинг ушбу ходимларининг АҚШдаги активлари музлатилиши ва уларнинг АҚШга киришларига тақиқловни кўзда тутади.
“Бугун биз кейинги қадамни амалга оширмоқдамиз, чунки ХЖС, афсуски, америкаликларни нишонга олмоқда”, деб изоҳ берган ушбу қарорга АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
Бироқ Помпео ушбу қарорни қабул қилиш учун туртки бўлган аниқ сабабни кўрсатмаган. Давлат котиби Бенсуда ва Мочочокони моддий қўллаб-қувватлашни давом эттирувчи жисмоний ва юридик шахсларга ҳам санкциялар қўлланишидан огоҳлантирган.
Помпеонинг қўшимча қилишича, давлат департаменти АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти хатти-ҳаракатларини тергов қилишга алоқадор бошқа шахсларга ҳам АҚШга киришни чеклади. Бироқ АҚШ давлат котиби аниқ исмларни келтирмаган.
11 июнда АҚШ президенти Дональд Трамп ХЖСнинг Афғонистондаги ҳарбий жиноятларни тергов қилаётган ходимларига қарши иқтисодий санкциялар киритишга рухсат берувчи фармонни имзолаган.
ХЖС прокурорлари 2003-2014 йиллар давомида Афғонистонда содир этилган ҳарбий жиноятларни, бу жиноятларга толиблар, Афғонистон ҳукумати, АҚШ ҳарбийлари ва Марказий разведка бошқармасининг алоқадорлигини тергов қилмоқда.
Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти директори Ричард Дикер ушбу санкцияларни танқид қилиб, АҚШнинг амалдаги маъмурияти “қонунбузарларни жазолаш учун ишлаб чиқилган санкцияларнинг асл моҳиятини бузиб, аслида уларни халқаро жиноятларни тергов қилиш вазифаси топширилган шахсларни таъқиб қилишда қўллаётганини” таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024