Ҳиндистон Хитой ҳарбийлари беш кишини ўғирлаб кетганини билдирди
Маҳаллий қонунчилик йиғилиши вакили Нинонг Эрингнинг сўзларига кўра, бундай ҳолат илгари ҳам содир бўлган.
Ҳиндистоннинг Хитой билан чегарадош Аруначал-Прадеш штати ҳукумати хитойлик ҳарбийлар беш кишини ўғирлаб кетганини билдирди.
"Хитой халқ-озодлик армияси (ХХОА) Юқори Субансири округида яшовчи беш кишини ўғирлаб кетди. Мен марказий ҳукуматдан ўғирлаб кетилганларни озод қилиш бўйича музокара ўтказишини сўрадим. ХХОА бундай иш билан биринчи марта шуғулланмаяпти. Бир неча ой аввал ҳам бир кишини ўғирлаб кетишган ва кейин қўйиб юборишганди", - деди маҳаллий қонунчилик йиғилиши вакили Нинонг Эринг.
Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг бундай ҳаракатлари штатда кескинлик кучайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Рейтер агентлиги Ҳиндистон Аруначал-Прадеш штатининг Хитой билан чегарасига қўшин ташлагани ҳақида хабар берганди.
Хитой ва Ҳиндистон Кашмир шимолидаги тоғли ҳудуд ҳамда Аруначал-Прадеш штатидаги қарийб 60 минг квадрат километр ҳудуди кимга тегишлилиги борасида баҳслашиб келади.
Июнда икки давлат чегарачилари ўртасида Галван дарёси водийсида юз берган тўқнашув оқибатида икки томондан ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлган ва 70 дан кўпроқ ҳарбий жароҳат олганди.
Мавзуга оид
19:57 / 25.12.2024
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
14:53 / 25.12.2024
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024