Жаҳон | 09:39 / 29.09.2020
7499
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хорижга қиймати 2 млн долларлик мебель маҳсулотлари экспорт қилди

Бу йил Ўзбекистон 13та хорижий давлатларга мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 841 минг АҚШ долларига кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Қозоғистон (763,9 минг), Қирғизистон (619,3 минг), Тожикистон (294,2 минг) ва 146,6 минг АҚШ доллари билан Россия ҳиссасига тўғри келган.

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг ҳудудлар бўйича энг кўп улуши:

Тошкент шаҳри – 846,4 минг 
Тошкент вилояти – 470,5 минг
Андижон вилояти – 184,3 минг
Наманган вилояти – 138,9 минг
Бухоро вилояти – 131,6 минг АҚШ доллари.

Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 13та хорижий давлатларга мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

Мавзуга оид