Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолигидан чиқарилди
Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.
МСК қарорида айтилишича, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПФ-6069-сон фармонига асосан Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланганлиги муносабати билан у Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилган деб ҳисобланади.
Қарор Олий Мажлис Сенатига ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига юборилгани айтилади.
Шуҳрат Ғаниев 2011-2012 йилларда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, 2012 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокими сифатида ишлаган.
У 2020 йил февралидан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб, сентябрь ойида коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноев ўрнини эгаллади.
25 сентябрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини маъқуллади, 29 сентябрь куни президент Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади.
Мавзуга оид
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024