2020 йилда ис гази ва газ портлашидан жабрланганлар статистикаси маълум қилинди
2020 йилнинг ўтган даврида 61 нафар фуқаро ис газидан, 19 нафар фуқаро газ портлашидан вафот этган.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов 2020 йилда ис гази ва газ портлашидан жабр кўрган фуқаролар сони ҳақида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Унга кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ жами 52та ҳолат содир бўлиб, уларда 69 нафар фуқаро жабрланган, 61 нафари вафот этган. Газ портлаши билан боғлиқ 12та ҳолат кузатилиб, уларда 147 нафар фуқаро жароҳатланган, 19 нафари вафот этган.
“Бунга кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг йўқлиги, натижада исиниш учун газ плиталари ва электр иситгич ускуналарини ёқиб қўйиш сабаб бўлмоқда.
Газ қувурларининг носозлиги, мувофиқлик сертификати, автоматик созлаш, назорат қилиш асбобларига эга бўлмаган иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаслиги натижасида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бермоқда.
Жойларда газ қувурлари, иситиш мосламалари, дудбуронлар ва шамоллатиш каналларига хизмат кўрсатиш тўлиқ даражада йўлга қўйилмаган. Тизимдаги муаммолар сабаб айрим хонадонлар йиллар давомида техник кўрикдан ўтказилмаган, аҳолига тушунтириш берилмаган”, деди сенатор аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган Сенат кенгаши мажлисида.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
17:18 / 22.12.2024
Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони маълум қилинди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
10:56 / 22.12.2024