Жаҳон | 14:55 / 12.01.2021
4201
1 дақиқада ўқилади

Хитой ЖССТ экспертларининг мамлакатга киришига рухсат берди

Олимлар гуруҳи Хитойга 14 январда етиб келади, аммо тадқиқот ишларини икки ҳафталик карантинни ўтаб бўлганидан кейин бошлаши мумкин бўлади. 

Фото: Picture Alliance

Коронавирус келиб чиқишини ўрганиш билан шуғулланувчи халқаро экспертлар гуруҳи яқин вақт ичида Уҳанда иш бошлаши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, Хитой ҳукумати мутахассисларнинг мамлакатга киришига рухсат берган.

Олимлар гуруҳи Хитойга 14 январда етиб келади, аммо тадқиқот ишларини икки ҳафталик карантинни ўтаб бўлганидан кейин бошлаши мумкин бўлади. 

ЖССТ ва Пекин ўртасида Хитойда коронавирус келиб чиқишини ўрганиш бўйича музокаралар бир неча ой аввал бошланганди. 5 январ куни ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус расмий Пекин ташкилот ходимларининг мамлакатга киришига рухсат бермаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Хитой сўнгги дақиқаларда рад жавобини берган.

Хитой буни ЖССТ экспертларида айрим ҳужжатларнинг йўқлиги ва делегацияни қабул қилишга тайёргарлик кўришга оид қийинчиликлар билан изоҳлаганди.

Мавзуга оид