Ўзбекистон | 11:03 / 25.03.2021
5261
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув ўчирилди
Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Амир Темур кўчасидан ўтувчи иссиқлик тармоғида авария ҳолати юзага келди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу сабабли айни вақтда тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув вақтинча тўхтатилди:
- Амир Темур кўчаси;
- Содиқ Азимов кўчаси;
- Махтумқули кўчаси;
- Ғуломов кўчаси;
- Шаҳрисабз кўчаси;
- Марказ-1 мавзеси;
- Марказ-2 мавзеси;
- Марказ-4 мавзеси.
Таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
18:02
Лицензиясиз фаолият, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
23:26 / 18.12.2024