Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни Япония бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон—Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифдан сўнг амалий ҳамкорликда, очиқ ва самарали мулоқотда юксак натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбари янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган комплекс ислоҳотлар дастурини фаол қўллаб-қувватлаётгани ҳамда коронавирусга қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини енгиб ўтишда кўрсатилган ёрдам учун Япония бош вазири ва ҳукуматига самимий миннатдорлик билдирди.
Япония бош вазири, ўз навбатида, янгиланишларни янада илгари суриш, замонавий саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга молиявий-техник кўмакни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.
Япония томони Тошкент Корея яриморолини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш ва ўғирланган япон фуқароларини қайтариш масаласини муттасил қўллаб-қувватлаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
Икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти JISA агентлиги, Япониянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан самарали шерикликни юксак баҳолади. 2020 йилда, глобал инқироз ва карантин чекловларига қарамай, япониялик сармоядор ва мутахассислар билан биргаликда Тўрақўрғон ИЭС қурилиши, Навоий ИЭСни кенгайтиришнинг иккинчи босқичи, «Навоийазот» корхонасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик қувватларни ишга тушириш каби устувор лойиҳалар амалга оширилди.
Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари қўшма бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаларини жорий этиш ташаббусини маъқулладилар.
Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар «Марказий Осиё + Япония» форматидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.
Япония бош вазири 2021 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро конференцияни қўллаб-қувватлашини ва унинг ишида иштирок этишини таъкидлади.
Суҳбат сўнгида Ўзбекистон президенти Токио шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини тилади ҳамда бош вазир Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Тавсия этамиз
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
Жаҳон | 21:48 / 04.01.2025
Вазн йўқотишда кўпроқ, бош оғриғида камроқ — кўп сув ичиш қай даражада фойдали?
Жаҳон | 14:44 / 04.01.2025
Делбёф иллюзияси: зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Жамият | 14:08 / 04.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
Жамият | 08:14
-
Франция бир қатор украиналик ҳарбийларнинг қочиб кетганини тасдиқлади
Жаҳон | 07:50
-
Тошкентда ноқонуний тарзда дори савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди
Жамият | 07:47
-
АҚШ Конгресси Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлади
Жаҳон | 00:29
Мавзуга оид
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023
“Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда” — Шавкат Мирзиёев
18:18 / 12.09.2023
Ўзбекистон йўлларида юк машиналарига мўлжалланган тарозилар ўрнатилади
12:28 / 12.09.2023