Жаҳон | 19:18 / 06.07.2021
7434
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь Евроиттифоққа йўл олган мигрантларни тўхтатмаслигини айтди

Лукашенконинг фикрича, миграцион оқимнинг кучайишига хусусан, Афғонистондаги ҳаракатлари боис Евроиттифоқ мамлакатларининг ўзлари сабабчи.

Беларусь президенти Александр Лукашенко республика Евроиттифоққа йўл олган мигрантларни тўхтатмаслигини айтди.

"Агар кимдир Польша, Литва, Латвия ва Украина билан чегарани ёпишимизни ва Афғонистон, Эрон, Ироқ, Ливия, Сурия, Тунисдан келадиган қочоқлар маконига айланишимизни ўйлаётган бўлса, у камида адашаётган бўлади. Биз ҳеч кимни ҳеч қачон тўхтатмаймиз: улар бизгамас, ёрқин, илиқ, шинам Европага боришмоқда", - деди у.

Унинг фикрича, миграцион оқимнинг кучайишига хусусан, Афғонистондаги ҳаракатлари боис Евроиттифоқ мамлакатларининг ўзлари сабабчи.

"Улар бу мамлакатларни вайрон қилди. Улар Афғонистонни амалда йўқ қилди ва у ердан қўшинларини олиб чиқди. У ерда нима бўлаётганини кўриб турибсиз: ҳозирда собиқ иттифоқнинг Марказий Осиё республикалари бу оқимни базўр тутиб турибди. Яъни қочқинлар пайдо бўлди", - деди у.

Мавзуга оид