Байден Путинни россиялик ҳакерлар фаолиятига чек қўйишга чақирди
Байденнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз халқи ва муҳим инфратузилмаларини ушбу доимий таҳдиддан ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради.
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида АҚШ ва бошқа мамлакатларга ҳужум қилаётган россиялик товламачи ҳакерлар масаласига эътибор қаратди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Байден Россия маҳаллий товламачи гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш чораларини кўриши кераклигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ўз халқи ва муҳим инфратузилмаларини ушбу доимий таҳдиддан ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради.
Президентлар шунингдек, Женевадаги саммитдан сўнг ўз жамоалари олиб борган ишларни ҳам муҳокама қилган.
16 июн куни Женевада АҚШ ва Россия президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Путин киберхавфсизлик масаласида АҚШ билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини айтганди.
Хабар қилинишича, Жо Байден Владимир Путинга киберҳужум амалга оширилиши мумкин бўлмаган соҳалар рўйхатини берган.
Рўйхатдан кимё саноати, савдо объектлари, коммуникация тизими, ҳаётий муҳим ишлаб чиқаришлар, тўғонлар, соғлиқни сақлаш ва тез тиббий ёрдам тизими, қишлоқ хўжалиги/озиқ-овқат соҳаси, ахборот технологиялари, ядровий объектлар, ҳукумат муассасалари, транспорт ва сув таъминоти объектлари ўрин олган.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024