Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни узайтирди
Иқтисодий санкциялар биринчи марта 2014 йил 31 июлда «Россиянинг Украинадаги вазиятни издан чиқарувчи ҳаракатлари»га жавобан бир йил муддатга киритилганди.
ЕИ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши секторал санкциялар муддатини яна ярим йилга узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши баёнотида маълум қилинди.
«Бугун кенгаш Россия иқтисодиётининг айрим секторларига қаратилган чеклов чораларини 2022 йил 31 январгача узайтиришга қарор қилди», — дейилади ҳужжатда.
ЕИнинг Россияга қарши иқтисодий санкциялари Евроиттифоқнинг Минск келишувлари бажарилишини баҳолаш бўйича саммитида қабул қилинган қарор асосида ярим йилга узайтирилади.
Иқтисодий санкциялар биринчи марта 2014 йил 31 июлда «Россиянинг Украинадаги вазиятни издан чиқарувчи ҳаракатлари»га жавобан бир йил муддатга киритилганди. Ўшандан буён санкциялар муддати узайтириб келинмоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024