11:23 / 04.08.2021
1643

Самарқандда «Lacetti» олиб беришини айтиб фуқародан 12 минг доллар олган автосалон ходимига жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида «Lacetti» машинасини олиб беришини айтиб, фуқародан 12 минг АҚШ доллари олган автосалон ходимига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.» автосалони савдо агенти Ш.Т. ушланган. У фуқаро Н.га «Lacetti» машинасини олиб бериш учун гўёки «V.» МЧЖ томонидан тўлов қабул қилинганлиги ҳақида квитанция ҳамда олди-сотди шартномасини тақдим қилиб, эвазига унинг 12 000 доллар олгани аниқланган.

Текширув давомида Ш.Т. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб 3 900 долларни қайтарган ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top