09:31 / 10.05.2024
6503

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ағдарилиб кетди

Ислом Каримов - Тарас Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада иккита Lacetti автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 9 май куни соат 19:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов - Тарас Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ қайд этилди.

Ҳайдовчилар, 2001 йилда туғилган Ш.И. бошқарувида бўлган Lacetti ва 1974 йилда туғилган О.Н. бошқарувида бўлган Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top