Самарқандда тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Самарқандда тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 14 сентябрь куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 2004 йилда туғилган С.М. Cobalt машинасини Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб Гагарин–Амир Темур чорраҳаси томонга бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг Cobalt йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Nexia, Nexia-2 ҳамда Matiz машиналарига урилган ва уларга шикаст етказган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида машиналар оралиғида турган И.С. тан жароҳати олиб Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиалига мурожаат қилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024