Ўзбекистон | 08:00 / 22.09.2021
9934
1 дақиқада ўқилади

Хусусий шифохоналарда кимлар бепул даволаниши мумкинлиги маълум қилинди

2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

  • ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,  ногиронлиги бўлган болалар;
  • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
  • ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Мавзуга оид