Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган MAN юк машинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябр куни соат 23:38да Булунғур тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Булунғур тумани «Олмазор» МФЙдан ўтган 1048-километрида ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли тиркамали юк машинасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосланиб ёнғин содир бўлаётган жойга 2та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Улар воқеа жойига соат 00:01да етиб бориб, соат 00:05да ёнғин қуршаб олинган ва соат 01:12да ўчирилган. Ёнғин оқибатида машина тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиэтилен рулонлар ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:06 / 04.01.2025
Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
20:26 / 03.01.2025
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024