Президент сайлови олди Халқаро медиа ҳолл ташкил этилди
Кеча 14 октябрь Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуслигида ташкил этилган Халқаро медиа ҳоллнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Медиа ҳолл очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимов ва бошқалар иштирок этишди.
Маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни халқимизга ва халқаро жамоатчиликка тезкор, холис ва ҳаққоний тарзда етказилишига кўмаклашиш мақсадида 60 та лойиҳани ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастури қабул қилинган эди.
Жорий йилги Президент сайловини холис ва ҳаққоний ёритишни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ЎзЭОАВМА томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро медиа ҳолл фаолиятини йўлга қўйиш дастури ишлаб чиқилди.
Медиа ҳолл халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий журналистлар, шунингдек, меҳмонлар учун мулоқот майдони бўла олади.
Халқаро медиа ҳолл 2021 йилнинг 26 октябрига қадар ўз фаолиятини давом эттиради.
Кечки дастурда ОАВ вакиллари, мутахассислар ва ёшлар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Spectre студияси томонидан суратга олинган “Бир кунлик тўй” кинокомедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди.
ЎзЭОАВМА Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021