Ўзбекистон | 08:43 / 08.06.2022
8977
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, қарорга мувофиқ Ўзбекистон ҳамда Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Қайд этилишича, мазкур битим 2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган. Транспорт вазирлиги битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Битим ҳаво қатновини ташкил этиш, авиакорхоналарни тайинлаш, уларга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, белгиланадиган манзилларни аниқлаш, сертификат ва лицензияларни тан олиш, икки давлатда тайинланган авиакорхоналарнинг ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш каби масалаларни назарда тутади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

 

Мавзуга оид