Ўзбекистон | 07:29 / 15.07.2022
6991
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди

Ҳаж зиёратига борган ўзбекистонлик фуқароларнинг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди.

Фото: Uzbekistan Airports

Бортида илк 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг самолёти 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Зиёратчилар пойтахт аэропорти учиб келиш залида кутиб олинди ҳамда махсус автобусларда «Новза» жоме масжидига етказилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва аэропорт олди ҳудудларида тирбандликлар олдини олиш мақсадида зиёратчиларни аэропортда эмас, балки «Новза» жоме масжиди олдида кутиб олишни тавсия қилди.

14-31 июль кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид