Иқтисодиёт | 10:20 / 16.07.2022
16924
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:
- январда – 97,8 минг тонна;
- февралда – 98,2 минг тонна;
- мартда – 92,6 минг тонна;
- апрелда – 93,7 минг тонна;
- майда – 92,7 минг тонна;
- июнда – 87,7 минг тонна.
Бундан олдин 6 ойда 50 мингдан ортиқ янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:35 / 16.12.2024