АҚШ Сенати Россияни терроризм ҳомийси деб тан олишга чақирди
Ҳозирда Сурия, Куба, Шимолий Корея ва Эрон терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан ўрин олган.
АҚШ Сенати давлат департаментини Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб тан олишга чақирди. АҚШ Конгресси сайтида бу борадаги тегишли ҳужжат эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Россия иккинчи чечен уруши, Суриядаги кампания ҳамда “ДХР” ва “ЛХР”ни қўллаб-қувватлаш чоғида тинч аҳолига қарши террор кампанияси ўтказиш ва куч ишлатишда айбланмоқда. АҚШ Сенати Россиянинг бу ҳаракатлари терроризм актларини қўллаб-қувватлаш деб ҳисобламоқда.
Ҳозирда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан Сурия, Куба, Шимолий Корея ва Эрон ўрин олган.
Бу рўйхат АҚШ учун қўшимча санкциялар киритиш, қурол савдосини тўлиқ тақиқлаш ва иқтисодий ёрдам кўрсатмаслик имконини беради.
Давлат департаменти вакили Нед Прайс АҚШ Россияни бу рўйхатга киритишда қонунга таянишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024
Оқ бошли бургут расман АҚШнинг миллий қушига айланди
11:34 / 26.12.2024