Ўзбекистон | 10:51 / 15.11.2022
6400
1 дақиқада ўқилади

9 ойда қанча ўзбекистонлик ўқиш учун четга чиқиб кетгани айтилди

9 ойда қанча фуқаро ўқиш учун хорижга чиққани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг 9 ойида 124,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга чиққан.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатида ўқиш мақсадида хорижга чиққан Ўзбекистон фуқароларининг ёшида энг катта улуш 19-30 ёшдагилар ҳиссасига тўғри келади.

Ўқиш учун хорижга чиққанларнинг ёши қуйидагича тақсимланди:

  • 0-18 ёш — 16,7 минг киши;
  • 19-30 ёш — 94,1 минг киши;
  • 31-55 ёш — 13,0 минг киши;
  • 56 ёш ва ундан катталар — 0,3 минг киши.

Мавзуга оид