Жамият | 17:25 / 16.11.2022
21136
2 дақиқада ўқилади

Бухорода ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи ишдан кетди

Ўқитувчи ишдан бўшашга ариза ёзган.

Фото: Видеодан скриншот

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати Бухоро шаҳридаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйгани учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

«Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулодда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида Zoom орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинди. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди», дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.

Бундан олдинроқ Бухоро шаҳридаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқитувчи синфдаги барча ўқувчиларни калтаклагани ва ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид