Толиблар ўз жангчилари сонини 200 мингга етказишини эълон қилди
Ҳозир «Толибон» ҳарбий кучлари сони Марказий Осиёнинг исталган давлатидан катта.
Афғонистоннинг «Толибон» радикал ҳаракати қуролли кучлари сони 200 минг кишига етказилади. Бу ҳақда толиблар армияси штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат маълум қилди, деб хабар берди TOLOnews.
«Биз армия сонини оширишга қарор қилдик, агар Худо мадад берса, келаси йили армия сонини 150 мингдан 170 мингга оширамиз ва босқичма-босқич 200 мингга етказамиз», деди у.
2021 йил август ойида Афғонистондаги ҳокимият қўлга киритилган пайтда «Толибон» жангарилари сони 100 минг кишига етган эди.
Global Firepower Index маълумотларига кўра, Ўзбекистон армиясида 65 минг, Қозоғистонда 77 минг, Туркманистонда 35 минг, Тожикистонда 15 минг ва Қирғизистонда 25 минг нафар ҳарбий хизматчи бор. Шундай қилиб, толиблар армиясининг сони Марказий Осиё мамлакатларининг исталган армиясидан каттароқдир.
Мавзуга оид
23:55 / 04.01.2025
Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия
14:22 / 03.01.2025
Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
21:23 / 28.12.2024
Покистон-Афғонистон чегарасида жанглар бошланди
19:50 / 28.12.2024