Ўзбекистон | 12:46 / 23.08.2023
43226
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда Kia K9 премиум тоифасидаги бизнес-седани сотуви бошланди

2023 йил 22 август куни Тошкентда Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси, Ўзбекистон бозорида премиум тоифасидаги бизнес-седани Kia K9’нинг сотувлари бошланганлигини эълон қилди.

Фото: Kia

  • Kia K9 премиум тоифасидаги бизнес-седани Ўзбекистонда икки комплектацияда тақдим этилмоқда: Prestige ва Premium.
  • Ҳашаматли Kia K9 V6 3,3 GDI (249 от кучи) двигатели, автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ привод билан жиҳозланган.
  • К9’нинг нархлари 869 900 000 сўмдан бошланади.

Янги К9 икки, Prestige ва Premium комплектацияларида, мос равишда 869 900 000 сўм ва 1 129 900 000 сўм нархларда сотувга чиқарилади. Автомобил V6 3.3 GDI (249 от кучи) двигатели, автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ привод билан жиҳозланган.

К9’нинг экстерьери замонавий Kia моделлари дизайнида янги йўналишни ўзида мужассам этган. Седан нафислиги, анъанавий ҳашамати ва замонавий юқори технологиялар услуби билан ажралиб туради. Автомобилнинг олд қисмида, ингичка горизонтал фаралар ва радиаторнинг улкан панжараси ўртасидаги контраст кўркам кўринишни таъминлайди. В-шаклидаги панжара нақшидаги ёруғлик нурлари тушиши туфайли олд жабҳа визуал равишда кенгроқ ва ишончлироқ кўринишга эга бўлади. Катта ҳажмли силуэт ва 18 дюймли ғилдирак дискларнинг янги кўриниши ёрдамида К9 моделининг профилига премиум-характери бахш этилади. Автомобилнинг орқа қисмидаги футуристик горизонтал чироқлар чизиғи, чироқларни нафис ва мураккаб вертикал нақшлар билан боғлайди.

Автомобил тўлиқ LED оптикаси билан жиҳозланган бўлиб, ҳайдовчининг қулай навигацияси учун олд ойнага проекцион дисплей, диагонали 12,3" дюйм бўлган Supervision электрон қурилмалар панели, шунингдек 14,5" диагоналли экранли ва иккинчи қатордаги йўловчилар учун дисплейлар ўрнатилган мультимедиа тизими билан жиҳозланган. Комплектацияга айланасига атрофтни кўриш тизими, сабвуфер ва ташқи кучайтиргичли 16 та динамикли Lexicon аудиотизими, уч зонали иқлим назорати киритилган. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг қулайлиги, рул устуни ва олдинги ўриндиқларнинг хотираси функцияси, олд ва орқа ўриндиқлар электр созланиши ва шамоллатилиши билан таъминланади.

Maurice Lacroix аналогли соати, К9 интерьерида нафис ҳашамат муҳитини тўлдиради. 64 та ёруғлик тусини тақдим этувчи салоннинг фонли ёритилиши, ёқимли атмосферани яратади ва керакли ритмга мослашишга ёрдам беради. Ушбу қўшимча ҳам декоратив элемент, ҳам ёқимли акцентлар яратиш ёки қулай муҳитни таъминлаш имконини берувчи функционал хусусият бўлиб хизмат қилиши мумкин. Интерьер сунъий чарм (Наппа териси), замш ва табиий ёғоч билан безатилган бўлиб, бу умумий композицияга табиий жозиба ва илиқлик бағишлайди.

Флагман седани юқори даражадаги фаол ва пассив хавфсизликни таъминлайди, у тўққизта хавфсизлик ёстиғи, Drive Wise ҳайдовчига ёрдам тизимлари тўпламига эга бўлиб, улар қаторида Stop&Go функциясига эга интеллектуал круиз назорати (SCC), олд томондан тўқнашувнинг олдини олиш (FCA), кўринмас зонада тўқнашувнинг олдини олиш (BCA) ва хавфсиз чиқиш (SEA), шунингдек, бош ёруғликни интеллектуал бошқариш тизими (IFS) тизимларини ва кўплаб бошқа функцияларни ўз ичига олади.

Флагман моделининг асосий элементларидан бири, бу янги, прогнозлаш функцияли подвескани электрон бошқарув тизимидир. Тизим олд камера ва навигациядан йўл сиртининг ҳолати ҳақида маълумот олади ва шунга мос равишда энг қулай ҳайдаш учун подвеска хусусиятларини мослаштиради. Бундан ташқари, прогнозлаш функцияли подвескани электрон бошқарув тизими текисроқ ҳаракатланишни ҳамда шовқин ва тебранишдан мукаммал ҳимояни таъминлайди. У нотекис йўллар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ноқулайликни камайтиришга ва ҳайдаш қулайлигини яхшилашга ёрдам беради, бу айниқса Kia K9 каби вакиллик класси мақомидаги автомобиллар учун жуда муҳимдир.

Ўзбекистонда Kia К9’га 7 йиллик ёки 150 000 км га кафолат амал қилади. 1333 тезкор телефон линиясига қўнғироқ қилиб, Kia.uz сайти орқали ёки Kia расмий дилерлик марказларига мурожаат қилиб қўшимча маълумотларга эга бўлишингиз ва олдиндан буюртма беришингиз мумкин.

Бизнес седан билан танишиш имконияти Kia’нинг расмий дилерлик марказларида мавжуд.

Компания ҳақида:

Kia Corporation – мижозлар, локал ва глобал ҳамжамиятлар учун мобиллик соҳасидаги барқарор ечимларини яратиш мақсадида мобиллик маҳсулотлари ва хизматларини лойиҳалаштирадиган ва ишлаб чиқарадиган дунёда етакчи бренддир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia 190 дан ортиқ мамлакатларда 3 миллионга яқин автомобил сотмоқда. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 000 дан ортиқ кишини ташкил этади. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдончалари олтита давлатда жойлашган. Kia бутун дунё бўйлаб шаҳарга оид муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадида электромобил транспорт воситаларига ўтиш ва мобиллик хизматларини ривожлантиришда пешқадамдир.

"ROODELL" МЧЖ (www.roodell.uz) Kia автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторидир. Ўзбекистонда сотувлар бошланганидан бери Kia’нинг умумий сотувлари ҳажми 10 000 дан ортиқ автомобилни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудида Kia’нинг 5 та расмий дилерлик марказлари фаолият юритмоқда.

Маълумот учун: 55-500-13-31, www.kia.uz

Мавзуга оид