Янгиланган Kia К5 Turbo интерьери: замонавийлик ва қулайлик
Янгиланган Kia К5 Turbo бу — шунчаки седан бўлиб қолмай, балки замонавий технологиялар, ўзгача услуб ва қулайликнинг ҳақиқий ифодаси ҳисобланади. К5 янги авлод интерьери алоҳида эътиборга лойиқ, чунки у синовдан текширилган эргономика, премиум материаллар ва рақамлаштириш соҳасидаги энг янги ишланмаларни ўзида бирлаштиради.
Интерьер умумий дизайни
Янгиланган К5 Turbo интерьерининг дизайни ўзининг жўшқинлиги ва ҳар бир деталнинг пухта ўйлангани билан ажралиб туради. Минимал даражадаги ёндашув, тўғри чизиқлар ва равон букилишлар кенглик ва премиумлик туйғусини яратади. Марказий консол ҳайдовчига бироз бурилган ҳолда қаратилган бўлиб, унга йўналтирилгани, автомобил бошқаришни янада қулайлаштиради.
Салондаги материаллар юқори сифати билан т аассурот қолдиради: чарм, юмшоқ пластик ва металл безак қўшимчалари уйғунлашиб, ёқимли тактил муҳитни яратади. Юқори комплектацияларда табиий чарм ва ёғоч ёки алюминийдан декоратив безаклар ишлатилиши умумий услубга нафислик қўшади.
Рақамли панел ва мултимедиа
Kia К5 Turbo’нинг асосий янгиланишларидан бири - бу ягона кенг манзарали экранга уйғунлашган ҳолда бирлаштирилган 12,3 дюймли рақамли қурилмалар панели ва 12,3 дисплейли мультимедиa тизими ҳисобланади. Қурилмалар панели ҳайдовчини тезлик, автомобиль тизимлари ва йўлдаги вазият тўғрисида барча зарурий маълумотлар билан таъминлайди. Юқори сифатли графика ва тушунарли интерфейс туфайли маълумотни ўқиш осонроқ ва тезроқ бўлади.
12,3 дюйм экранли мультимедия тизими Apple CarPlay ва Android Auto’нинг сўнгги версияларини қўллаб-қувватлайди, бу эса автомобилда смартфондан фойдаланишни максимал даражада қулай қилади. Навигация тизими тез ва аниқ ишлайди, овозли бошқарув эса йўлдан чалғимасдан функциялар билан осон мулоқот қилиш имконини беради.
Қулайлик ва эргономика
Kia К5 Turbo’га эътиборни тортадиган асосий омиллардан бири - бу автомобиль салонининг пухта ўйланган эргономикаси ҳисобланади. Ҳайдовчига қулайлик яратиш учун мультимедиа тизими, иқлим назорати ва ёрдамчи ассистентларининг барча бошқарув воситалари қўл остида бўлиб, йўлдан чалғиш заруратини камайтиради.
Иситиладиган ва юмшоқ чарм қопламали рул ҳатто совуқ кунларда ҳам автомобилни бошқаришни ёқимли қилади. Иситиш ва вентиляция функциясига эга олд томон ўриндиқлари ҳар қандай об-ҳавода қулайликни таъминлайди, электр юритмалари эса ўриндиқ ҳолатини шахсий хоҳиш-истакларга кўра осон созлаш имконини беради. Бел соҳасини ушлаб туриш тизими бир неча йўналишда созланиши айниқса узоқ сафарлар учун муҳимдир. Орқа қатор йўловчилари ҳам эътибордан четда қолмади - улар ўриндиқларни иситишни ёқишлари, орқа тирсакқўйгичга ўрнатилган махсус тугмалар ёрдамида мультимедиа тизимини бошқаришлари мумкин.
Илғор технологиялар
Kia К5 Turbo интерьери инновацияларга бой. 7 та динамикларга эга JBL акустик тизими йўловчиларни жонли концерт муҳитига шўнғитиб, кристалл каби соф ва ҳажмли овозни таъминлайди. Смартфонлар учун симсиз қувватлаш ва салоннинг олд ва орқа қисмларида бир нечта USB-портлар замонавий ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай ечимлардир.
Иқлим назорати ҳайдовчи ва олд томон йўловчи учун ҳароратни алоҳида тартибга солиш имконини бериши, ҳар қандай саёҳатни янада қулайлаштиради. Шунингдек, салонни чанг ва ёқимсиз ҳидлардан тозалаш учун ҳавони ионлаштириш функцияси ҳам мавжуд.
Кенглик ва қулайлик
Янгиланган Kia К5 Turbo жўшқинли ташқи дизайнга қарамай, салондаги кенглик билан ҳайратда қолдиради. Ғилдираклар базасининг ошиши туфайли мазкур бизнес-седан салони ўзининг синфида энг кенгидир. Орқа томон ўриндиқлари оёқ учун етарли жойни таъминлаши туфайли йўловчиларга узоқ саёҳатларда ҳам қулай жойлашишга имкон беради. Юк хонасининг ҳажми 500 литрни ташкил этгани боис автомобилни оилавий сафарлар ва узоқ муддатли саёҳатлар учун қулай қилади.
Янгиланган Kia К5 Turbo - премиум даражадаги қулайликни ўзингизга ҳавола қилинг.
Мавжуд моделлар ва комплектацияларнинг тўлиқ рўйхатини олиш, шунингдек, тўлов турлари билан қуйидаги телефон орқали: (+998) 55−500−83−33, веб-сайт, Телеграм-ботда ёки расмий Киа дилерлик марказларига мурожаат қилиб танишиш мумкин.
Расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча Kia автомобилларига 5 йил ёки 150 000 км босиб ўтган йўл масофасигача кафолати амал қилади.
Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Telegram-bot | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 28.12.2024
Эришилган ютуқлар эътирофи : Kia Ўзбекистонни мафтун қилишда давом этмоқда
17:00 / 12.12.2024
Келажакка интилган классика: Kia К9 – нуфузли седанлар сегментидаги флагман
19:00 / 22.11.2024
Оилавий саёҳатлар учун Kia Sorento танланишининг асосий сабаблари
17:00 / 18.10.2024