Ўзбекистон | 11:17 / 12.09.2023
6213
2 дақиқада ўқилади

Болтиқ денгизида НАТОнинг йирик ҳарбий машқлари бошланди

Эстония ва Латвия қирғоқлари яқинида икки ҳафта давом этадиган машқларга Германия бошчилик қилмоқда. Northern Coast машғулотларида илк бор альянс ҳудудини ҳимоя қилиш сценарийси синовдан ўтказилмоқда.

Фото: Reuters

Латвия ва Эстония қирғоқларида Германия бошчилигидаги НАТО ҳарбий-денгиз кучларининг икки ҳафталик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда 11 сентябр, душанба куни Ростокда Германия ҳарбий-денгиз кучлари вакили маълум қилди. 2007 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган Northern Coast шартли номи остидаги машқларда бу йил Шимолий Атлантика альянсининг 14 давлатидан уч мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда

Улар орасида нафақат Болтиқбўйи мамлакатлари, балки Италия, Франция, Канада, АҚШ каби давлатлар ҳам бор. Машқларга 30 га яқин кема ва катерлар, жумладан, сувости кемаси, 20 га яқин самолёт ва турли ер устида ҳаракатланувчи бўлинмалар жалб этилган. 

НАТО ҳудудини мудофаа қилиш сценарийси 

Германиянинг Росток шаҳридаги штаб бошчилигидаги машғулотлар Болтиқ денгизида иттифоқчилар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган. Биринчи марта Northern Coast манёврлари НАТО ҳудудини ҳимоя қилиш сценарийсини ишлаб чиқишга асосланган. 

11 сентябр куни эрталаб Рига портида ва қирғоқ яқинида тўпланган бўлинмалар очиқ денгизга чиқди. Улар миналарни тозалаш, отишма, сувости кемаларида ҳаракатланиш, электрон уруш олиб бориш, разведка ва қуруқликдаги операциялар ҳамда бандаргоҳ мудофааси иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича машқ қилади. 

Мавзуга оид