Жамият | 09:08 / 01.10.2023
18781
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ANORBANK Kundalik билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

ANORBANK ёш авлод келажаги ҳақида қайғуради ва унинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга тайёр. Уларни ўқишга рағбатлантириш ва билимга чанқоқлигини рағбатлантириш мақсадида Kundalik (ҳозирда eMaktab) ягона рақамли таълим платформаси билан ҳамкорликда банк кўплаб совринлар тақдим этиладиган улкан махсус лойиҳани ишга туширмоқда.

Фото: Anorbank

Лойиҳанинг асосий ғояси мактаб ўқувчиларининг билим сари интилишдан тўхтамаслиги ва янги марраларни забт этишини таъминлашдан иборат. Албатта, ҳар қандай ҳаракат рағбатлантириш билан бирга бўлиши керак. ANORBANK буни ўз зиммасига олиб, қимматбаҳо совғалардан иборат бўлган йирик мукофот жамғармасини тайёрлади.

Совринли ўйин қоидаларига кўра, республикадаги мактабларнинг Kundalik тизимига уланган 1-синфдан 11-синфгача таълим олаётган ўқувчилар ҳар бир босқичда ўқишда олган тўрт ва беш баҳолари учун турли совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар. Мисол учун, “4” ёки “5” баҳо олган ўқувчи автоматик равишда тегишли 4 ва 5 балл олади. Натижада жами 100 баллни 1 та купонга алмаштириш мумкин. Ҳар бир купон совринли ўйинда иштирок этиш учун 1 та имкониятни тақдим этади, унда ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдами билан аниқлаб олинади. Ўқувчиларнинг купонлари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Биринчи босқич давомида бир муддатдан кейин ўқувчиларнинг ота-оналари тўпланган балларни купонларга алмаштириш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу лойиҳа доирасида ANORBANK’нинг жисмоний ANOR BLACK карталарига эга бўлган барча ота-оналар балларни купонларга алмаштиришлари ва кенг кўламли совринли ўйинда иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, юқорида қайд этилган жисмоний карта эгалари ANORBANK томонидан 2023/24 ўқув йили давомида eMaktab платформаси учун йиллик Pro обунасини ҳам қўлга киритадилар.

Лойиҳа 3 босқичга бўлинади:

1-босқич 3 октябрдан 25 декабргача давом этади.

2-босқич – 1 январдан 30 мартгача.

3-босқич – 1 апрелдан 25 майгача.

Ҳар бир босқич якунида купон эгалари ўртасида 100 та соврин ғолиблари аниқланади.

Биринчи босқич якунида 10 та Apple iPhone 14 смартфонлари, 10 та Apple IWatch 8 смарт соатлари, 30 та Acer Aspire 3 ноутбуклари, 10 та Yandex.Stansiya смарт колонкалари ва 40 та Samsung Tab А7 Litе планшетлари ўйналади.

Кейинги босқичларда ANORBANK ушбу лойиҳа учун Kids карталарини, шунингдек Kundalik’ка обуна бўлганлар учун алоҳида хизмат кўрсатиш шартларини жорий этишни ҳам режалаштирмоқда. Шу билан бирга, кейинги босқичларда қимматбаҳо совғалар билан бир қаторда банк маблағлари ҳисобидан қарзини тўлаш шарти билан ғолибларга муддатли тўлов карталарини тақдим қилиш кўзда тутилган. Ушбу карталар ёрдамида 4000 дан ортиқ банк ҳамкорларидан исталган нарсани харид қилиш мумкин бўлади.

Янгиликларни банкнинг расмий каналларида кузатиб боринг.

Сайт: anorbank.uz

Facebook: fb.com/anorbank

Telegram: t.me/anorbank

Instagram: instagram.com/anorbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид