Жаҳон | 08:47 / 02.10.2023
5374
2 дақиқада ўқилади

Боррел: ЕИ ва Украина Россия дезинформациясига қарши курашиши керак

Россиянинг Украинага қарши уруши оммавий гибрид ҳужумлар, жумладан, ташвиқот ва дезинформация билан бирга кузатилмоқда, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Киевда.

Фото: РИА Новости

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 1 октябр, якшанба куни Киевда Украина ҳукумати ҳузуридаги Стратегик алоқа ва ахборот хавфсизлиги марказига ташриф буюрди. Ташриф чоғида у ушбу ташкилот олиб бораётган Россия дезинформациясига қарши кураш муҳимлигини таъкидлади

«Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги оммавий гибрид ҳужумлар билан бирга кузатилмоқда, бу эса ташвиқот, ахборотни манипуляция қилиш, дезинформацион кампаниялар ва киберҳужумларни англатади», - деди Боррел. Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан Россия «босқинчилик, аннексия, ваҳшийликларни инкор этиб, озиқ-овқат ва энергетика инқирозида бошқаларни айблаб, уруш учун жавобгарликдан халос бўлишга ҳаракат қилмоқда».

Евроиттифоқ дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, худди шу усуллардан фойдаланиб, Россия Украинани халқаро қўллаб-қувватлаш жараёнига ҳам путур етказмоқчи. «Улар одамлар бу урушни уларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган европаликлар навбатдаги уруши деб ҳисоблашига эришишга ҳаракат қилмоқда», деб таъкидлади Брюссел вакили. 

Дезинформацияга қарши кураш Европа Иттифоқи учун устувор вазифа ҳисобланади 

«Биз бу гибрид урушга қарши туришимиз ва дезинформацияга қарши курашишимиз керак. Бу Европа Иттифоқи ва Украина учун устувор вазифа. Биз бу жангда ғалаба қозонишимиз керак, чунки гап нафақат ҳудуд, балки одамларнинг онги ҳақида ҳам бормоқда», - дея хулоса қилди Боррел. 

Мавзуга оид