Жамият | 00:37 / 22.10.2023
24895
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

У Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида меҳнат қилган.

Фото: ЎзА

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ «Қолмақир» конида кўп йиллар меҳнат қилган экскаватор машинисти, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон қаҳрамони Жонсаид Турдиев 20 октябрда 69 ёшида вафот этди.

Жонсаид Турдиев 1954 йилда Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Олмалиқ шаҳридаги 80-автокорхонада ҳайдовчи сифатида бошлаган.

1977 йилдан меҳнат фаолиятини Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида давом эттириб, қарийб 30 йил мобайнида «Қолмақир» конида хизмат қилган.

Жонсаид Турдиевнинг давлат ва халқ олдидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, 1998 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» олий унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали билан мукофотланган эди.

Мавзуга оид