21:40 / 13.12.2023
48600

NASA 40 минг км/с тезликда Ер атмосферасига кирган «Orion» кемаси видеосини намойиш қилди 

«Orion» космик кемаси келажакда одамларни Ой орбитасига олиб чиқиш учун мўлжалланган. 

Фото: NASA

2022 йил декабр ойида NASA агентлигининг «Orion» космик кемаси Ой атрофини айланиб ўтиб, Ерга муваффақиятли қайтди. Бир йил ўтгач, миссия жамоаси атмосферага товуш тезлигидан 32 баравар тез кириб келган кемада олинган видео тасвирларни кўрсатди. 

«Orion» космик кемаси Artemis миссиясининг бир қисми сифатида одамларни Ой орбитасига олиб чиқиш учун мўлжалланган. Бу 2024 йилда содир бўлиши мумкин ва NASA томонидан намойиш этилган кадрларни фазогирлар уйга қайтаётганида кўришади. 

25 кундан ортиқ давом этган биринчи Artemis миссияси доирасида «Orion» Ойни икки марта айланиб, унинг юзасига тахминан 130 км масофада яқинлашди. Ҳаммаси бўлиб, у 434,5 минг километр масофани босиб ўтди. 

Агар иккинчи синов парвози ҳам муваффақиятли амалга оширса, 2025 йилда одамларнинг Ойга қўниши билан якунланувчи Artemis-3 миссиясини ишга тушириш режалаштирилган.

Top