Ўзбекистон | 16:27 / 12.06.2024
12001
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 12–13 июн кунлари сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Фото: Kun.uz

12–13 июн кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу бўйича «Ўзгидромет» огоҳлантириш берди.

Сел келиши кутилаётган ҳудудлар:

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Фарғона водийси ҳудудлари бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

Мавзуга оид