Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
Мамлакат метеоролигия бошқармаси носозлик сабабини билмаслигини ва у қачон бартараф этилишини айта олмаслигини маълум қилди.
Япониянинг об-ҳавони кузатишга мўлжалланган «Химавари-9» асосий сунъий йўлдоши қисман ишдан чиқди ва айрим тасвирларни узатишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, муаммо Ер юзасини инфрақизил нурлар ёрдамида кузатиш билан боғлиқ суратларнинг узатилишида юзага келган.
Шу билан бирга, идоранинг маълум қилишича, сунъий йўлдошнинг тўфонлар, кучли ёмғирлар, шиддатли шамоллар, денгиздаги тўлқинлар ҳаракатига оид огоҳлантириш тизими одатдагидек ишлашни давом этмоқда. Метеоролигия бошқармаси носозлик сабабини билмаслигини ва у қачон бартараф этилишини айта олмаслигини маълум қилди.
«Химавари» — геостационар сунъий йўлдошлар оиласи бўлиб, уларнинг биринчиси 1977 йилда учирилган. Ушбу қурилмалардан Япониядан ташқари, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё, Австралия ва Янги Зеландия метеоролгия идоралари фойдаланиб келади.
Сентябр охирларида Япониянинг IGS Radar 8 разведка сунъий йўлдоши ўрнатилган ўрта синфга кирувчи H-IIA ташувчи ракетасини орбитага учирганди. Космик аппарат Япониянинг Information Gathering Satellite (IGS) давлат дастури доирасида, сунъий йўлдошдан олинган ўзининг разведка маълумотларига эга бўлиш учун орбитага учирилган. Лойиҳа устидаги ишлар 1998 йилда Шимолий Корея ракеталари синовига жавоб тарзида бошланган.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024