Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ўзининг разведка сунъий йўлдошини орбитага учирди
Мазкур сунъий йўлдошни учириш лойиҳаси устидаги ишлар 1998 йилда Шимолий Корея ракеталари синовига жавоб тарзида бошланган.
Япониянинг IGS Radar 8 разведка сунъий йўлдоши ўрнатилган ўрта синфга кирувчи H-IIA ташувчи ракетаси орбитага учиб кетди, деб хабар беради Mitsubishi Heavy Industries (MHI) компанияси.
Қайд этилишича, ташувчи ракета Япония вақти билан соат 14:24 та Танэгасима космик маркази майдончасидан старт олган.
Космик аппарат Япониянинг Information Gathering Satellite (IGS) давлат дастури доирасида, сунъий йўлдошдан олинган ўзининг разведка маълумотларига эга бўлиш учун орбитага учирилган. Лойиҳа устидаги ишлар 1998 йилда Шимолий Корея ракеталари синовига жавоб тарзида бошланган.
Аппарат Япония Вазирлар Маҳкамаси Сунъий йўлдош ахборот маркази томонидан фойдаланилади. Шу билан бирга, у мамлакат миллий мудофааси ҳамда табиий офатлардан огоҳлантириш мақсадларига ҳам хизмат қилади.
Сунъий йўлдош мавжуд япон орбитал гуруҳининг бир қисми сифатида фаолият юритади. Унинг таркибидаги аппаратлар оптик-электрон ва радиолокацион аппаратлар билан жиҳозланган. Январ ойида Япония орбитага Optical 8 сунъий йўлдошини учирган эди.
Аввалроқ Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқаргани тўғрисида хабар берилганди. Оғирлиги 60 килограммни ташкил этадиган сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси орбитал манёврчанлик технологиясини текшириш учун дастурий ва аппарат таъминотларини синовдан ўтказишдан иборат.
Мавзуга оид
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026