Ўзбекистон | 08:00 / 05.12.2024
5386
1 дақиқада ўқилади

321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди

Бухоро, Тошкент ва Навоий вилоятларида ҳоким ёрдамчилари ҳамда МИБ ходимига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Бўка туманидаги МФЙ ҳоким ёрдамчиси фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ушланди. Ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган.

Шунингдек, МИБнинг Когон туман бўлими мутахассиси бўлимнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган 321 млн 79 минг сўмни ўзига таниш бўлган 4 кишининг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги МФЙдан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришган. Лекин ушбу пулни ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Мавзуга оид