Хитой банклари ходим танлашда сунъий интеллектдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда
Бундай “эйчар-мутахассис” бир кунда 2 мингдан ортиқ номзод билан интервю ўтказа олади.
Хитой банклари ходим танлаш харажатларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида интервюларда сунъий интеллектга тобора кўпроқ таянмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Ташаббусни мамлакатнинг энг йирик молия муассасалари, жумладан, Хитой банки ва ХХР саноат-тижорат банки қўллаб-қувватлади.
Банклар ходимларни танлашда қўллайдиган воситалар орасида сунъий интеллект суҳбатчиси ҳам бор. Бундай “эйчар мутахассис” бир кунда 2 мингдан ортиқ номзод билан суҳбат ўтказа олади. Аммо, бот билан суҳбат ишга қабул қилиш жараёнининг бир босқичи, холос. Одатда номзодлар синов топшириғини бажариб бўлгандан кейин бот билан гаплашади, ундан сўнг компания вакили билан юзма-юз учрашади.
Ноодатий интервюдан ўтиш учун номзодлар махсус иловани юклаб олиши ва белгиланган вақтда боғланиши лозим. Хитойнинг айрим фуқаролари аллақачон сунъий интеллектга асосланган кадрлар бўлими ходими билан мулоқот қилишга улгурган. Уларнинг баъзилари бундай суҳбатда ўзларини анча қулай ҳис қилишини таъкидламоқда: бот бир саволга бир неча бор жавоб бериш имконини яратади ва психологик босим ўтказмайди.
Бошқа номзодлар эса, аксинча, ноқулай аҳволга тушиб қолган. Масалан, баъзида СИ-ботлар номзодларни тузоққа илинтиришга ҳаракат қилаётгандек, ноўрин саволлар берган. Айримлар суҳбат давомида техник носозликлардан ҳам шикоят қилди.
Мавзуга оид
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
18:35 / 19.12.2024
Пентагон Хитойнинг ядровий каллаклари сони 600 тадан ошганини маълум қилди
15:21 / 19.12.2024
Хитойда ўғлининг уй вазифаларига ёрдамлашаётган ота инфарктга чалинди
00:13 / 19.12.2024