"Oila": Beeline Uzbekistan бутун оила учун тарифлар линейкасини ишга туширмоқда
Beeline Uzbekistan мижозлари энди бутун оила учун ягона тарифга уланиш имкониятига эга бўлдилар. Унда базавий, финтех ва кўнгилочар хизматлар тақдим этилади. Янги "Oila" линейкаси битта рақамдан икки кишидан беш кишигача бўлган гуруҳ учун алоқа ҳақини тўлаш имконини беради. Бу ҳар бир рақам учун алоҳида ҳақ тўлашдан кўра қулайроқ ва афзалроқ. Тарифни бошқаришнинг ноёб механизми фойдаланувчилар учун янги имкониятлар яратади ва хизматларни янада қулайлаштиради.
Одатда оила аъзоларидан бири нафақат ўз тарифини, балки турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онасининг алоқа ҳақини ҳам тўлайди. Бунда улар алоқасиз қолиб кетмасликлари учун ҳисобларига маблағ келиб тушганлигини кузатиб бориш, ҳар бири учун навбатдаги тўловни қачон киритиш кераклигини эслаб қолиш, уларнинг хизмат пакетлари бўйича қолдиқларини назорат қилиш керак бўлади.
"Oila" туркуми бу масалани самарали ҳал қилади. Тарифни оила бошлиғи битта рақамга улайди ва умумий телекоммуникация хизматларидан у таклиф қилган ҳар бир киши фойдаланиши мумкин.
Таклифни қабул қилиб, гуруҳ аъзолари асосий хизматлар — дақиқалар, интернет трафиги, SMS, шунингдек, KINOMда контентни кўриш имкониятига эга бўладилар. Қўшимча тўловсиз фильмлар, сериаллар ва телеканалларни, шу жумладан Amediateka ва Viju тўпламларидан ҳам томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, гуруҳ эгаларига Beepul иловасида ҳар ой тарифга қараб 10, 30 ва 50 миллион сўм миқдорида картадан-картага фоизсиз пул ўтказиш имконияти тақдим этилади.
Янги линейкада турли хил тўлдирмаларга эга учта тариф мавжуд. Beeline Uzbekistan'нинг амалдаги мижозлари учун "Oila Max" ва "Oila Ultra" таклиф этилмоқда. Улардан биринчисида гуруҳ уч кишидан иборат бўлиши мумкин. "Oila Max" пакети Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, ойига 1000 СМС ва 120 GB интернет, шунингдек, чексиз тунги интернетни ўз ичига олади. Тариф учун ойлик тўлов 100 000 сўмни ташкил этади.
Ойига 150 000 сўмлик "Oila Ultra"да Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, ойига 1000 СМС ва 250 GB интернет, чексиз тунги интернет берилади. Бу оилавий гуруҳда беш кишигача бўлиши мумкин.
Муҳим: "Oila Max" ва "Oila Ultra" тарифларига ўтиш ва гуруҳларни бошқариш фақат ҳамби мобил иловасида амалга оширилади. Шунингдек, у орқали гуруҳга аъзо бўлиш учун яқинларига таклифномалар юборилади.
Икки фойдаланувчи учун мўлжалланган "Oila Start" тарифи Beeline Узбекистанънинг янги мижозлари учун таклиф этилмоқда. Уни хизмат кўрсатиш офисларида ва компания дилерлари орқали улаш мумкин. 60 000 сўмлик пакетда Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, чексиз тунги интернет, 50 GB интернет ва ойига 1000 та SMS мавжуд.
"Бутун оила учун битта рақамдан алоқани бошқариш нафақат қулай, балки фойдали ҳамдир. "Oila" линейкасидан тарифни улаб, мижозларимиз ҳар бир рақам учун алоҳида тўлаганидан кўра 20% камроқ тўлайдилар. Бу оила бюджети учун фойда келтиради. Аммо энг муҳими — Ўзбекистон мобил алоқа бозорида бутун оила учун ноёб механикага эга ва фойдаланиш жараёни жуда оддий бўлган тариф таклифи пайдо бўлди. Фақат ҳамби иловасини юклаб олиш ва гуруҳ яратиш йўриқномаларига амал қилинса, кифоя. Яқин келажакда ушбу тарифлар фойдаланувчилари юқори талабли онлайн хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Бу нафақат вақт ва оилавий бюджетни тежаш имконини беради, балки кундалик ҳаёт сифатини ҳам яхшилайди," — дейди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Ҳозир тарифлар Android фойдаланувчилари учун амал қилади, тез орада iOS учун ҳам янгиланиш чиқарилади.
***
"Unitel" МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай (БАА) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 йилда Top Employer сертификатига эга бўлди.
VEON — бу 160 миллионга яқин мижозларга конвергент алоқа ва рақамли хизматларни тақдим этувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 7 фоизидан ортиғи яшайдиган олтита мамлакатда фаолият юритувчи VEON одамларни қўллаб-қувватлайдиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган.
Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига киргандан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. "Unitel" МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Beeline Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
16:35 / 26.12.2024
Beeline Uzbekistan 100 нафар ўқитувчига сунъий интеллект ва кибергигиенани ўзлаштиришда кўмаклашди
16:00 / 26.11.2024
Beeline Uzbekistan комплаенс уфқларини кенгайтирмоқда
17:20 / 21.11.2024
GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasia’ни Тошкентга олиб келади
18:00 / 06.11.2024